Азарнинг икки голи “Челси”ни учинчи ўринга олиб чиқди

Спорт

image

Англия чемпионати 33-туридан ўрин олаган “Челси” – “Вест Хэм” учрашуви ўтказилди.

Мезбонларнинг тўлиқ устунлиги остида бўлиб ўтган ўйинда “аристократлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозинишди. Дербидаги муҳим ғалабадан сўнг “Челси” АПЛ турнир жадвалининг учинчи поғонасига кўтарилиб олди.

Учрашувда жамоанинг асосий қуроли Эдин Азар 24 ва 90-дақиқаларда тўп киритди. Бу голлар Азарнинг жорий мавсум АПЛдаги 16 голига айланиб, тўпурарлар баҳсида ҳам кучли тўртликка кириб олишига ёрдам берди.

Маълумот учун, Мадриднинг “Реал” клуби белгиялик ушбу футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ “бланкос” раҳбарияти “Челси”га футболчи учун 85 млн фунт таклиф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси АПЛ Эдин Азар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг