... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Азар “Челси”нинг таклифига кўнмади ва “Реал”га ўтиш истаги борлигини айтди


17:01, 09.01.2018 Спорт
 1 696

“Реал” мухлислари Азарнинг Мадридга келишини яна икки йилдан сўнг кўришлари мумкин.

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар “Реал”га ўтиш истаги борлигини яна бир марта яширмади.
 
Маълум бўлишича, мадридликларнинг расмий вакиллари сўнгги ҳафталарда 26 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдиришаётганини айтишган.
 
Бунга жавобан бельгиялик футболчи “Челси” клубининг янги шартнома тузиш борасидаги иккинчи таклифига ҳам рад жавобини берди.
 
Азарнинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар давом этади.
 
Демак, клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома узайтирилмаган ҳолда, “Реал” мухлислари Азарнинг Мадридга келишига яна икки йилдан сўнг гувоҳ бўлишади.
 
Умуман олганда, “Реал” бош мураббйи Зинедин Зиданга Азарнинг ўйинлари ёқади, футболчининг ўзи эса франциялик мутахассиснинг мухлиси ҳисобланади.
 
Аввалроқ, Азарнинг отаси ўғлининг “Реал”га ўтиши учун “Челси” билан янги шартнома имзоламаётганини айтиб ўтган.
 
Аммо, мадридликлар бельгиялик футболчини сотиб олиш фикридан воз кечиб, ёш ярим ҳимоячи Марко Асенсиога ишонишларини билдиришганди.
 
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
 
Эслатиб ўтамиз
, куни-кеча АПЛ жамоаси “Ливерпуль”да тўп сурадиган Филиппе Коутиньо “Реал”нинг ашаддий рақиби “Барселона”га кўчиб ўтганди.
 
Шуниси аниқки, ҳар икки клуб ўртасидаги рақобат трансферлар бозорида ҳам айни авжига чиққан.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эден Азар Челси Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!