Видео: Роҳат пости яқинида 6 машина тўқнашди

Жамият

image

Бугун, 4 июль куни Тошкент шаҳрида олтита автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

ЙТҲ Роҳат пости яқинида содир бўлган. Ҳодисада Matiz, Lacetti, 2 та Spark ва 2 та Nexia автомобиллари бир-бири билан тўқнашган. Тахминларга кўра, ҳайдовчиларга жароҳат етмаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги тасвирлардан ЙТҲ оралиқ масофани сақламаслик сабабли келиб чиққанини тахмин қилиш мумкин.

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда оралиқ масофани сақлаган ҳолда эҳтиёт бўлиб юринг.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Роҳат пости

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг