...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёлни ҳақоратлаган ҳайдовчига суд жазо тайинлади


11:56, 09.10.2018 Олам
 7 399

Киракашлик қилувчи ҳайдовчи 35 ёшли аёлни ҳақоратлаган.

Тожикистонда Душанбе шаҳрининг Сино тумани суди аёлни ҳақоратлаган хулқи ёмон ҳайдовчига 350 сомони (303 минг сўм) жарима белгилади.
 
Суд қоидабузарнинг иккинчи гуруҳ ногирони эканини ҳисобга олиб, жазони бироз юмшатган ва уни мажбурий меҳнатга жалб қилмаган.
 
35 ёшли душанбелик аёл киракашлик қилувчи эркак уни ҳақорат қилганини айтиб, милицияга шикоят қилган. 36 ёшли Nexia ҳайдовчиси Шерали Камолов милиция идорасига олиб келинган. Эркак қилган ишини тан олиб, аёлдан кечирим сўраган.
 
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида ҳам шундай ҳолат юз берди. Бекатда нотўғри жойга тўхтатаган ҳайдовчи “Тошшаҳартрасхизмат” АЖ ходимасининг танбеҳига ҳақорат билан жавоб қайтарган, ҳатто унга қўл ҳам кўтарган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ расмий муносабат билдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тожикистон Душанбе қоидабузарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!