Ўқув йили масофавий бошланади. Анъанавий таълимга тахминан қачон қайтилиши айтилди

Жамият

image

Олий таълимда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади. Октябрдан кейин анъанавий таълим бошланиши мумкин.

Сентябрь ойидан бошлаб юқори босқич (иккинчи босқичдан бошлаб) талабалари учун ўқиш онлайн тарзда бошланади. Бу ҳақда Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

“Янги ўқув йилига тайёргарлик масаласи ҳам жуда мураккаб бўлиб турибди. Март ойидан буён биз онлайн тизимида дарсларни ўтказяпмиз, лекин хоҳлаймизми, хоҳламаймизми, онлайн тизими одатий, юзма-юз дарс ўтиш тизимининг ўрнини боса олмайди. Ҳозирча сентябр ойидан бошлаб 2, 3 ва 4-курс талабаларига ўқишни онлайн тарзда бошлаймиз, октябрь ойида 1-курсларни ҳам қабул қилиб олганимиздан кейин пандемия сал юмшаса, унда балки анъанавий тизимга яна қайтармиз”, деди Ўктам Умурзоқов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ОТМга кириш имтиҳонлари стадионларда икки сменада ўтказилади. имтиҳонлар 12-14 кун давом этиши режалаштириляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ абитуриент

Баҳолаганлар

2056

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг