... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёлларни зўрлаган ўзбекистонлик “маньяк” қамалди


20:36, 02.05.2018 Олам
 19 510

У ночор аёлларни зўрлашда айбланмоқда.

Қозоғистоннинг Ауэзов район суди қизларни зўрлаган ва тунаб кетган Ўзбекистон фуқароси Б.Йўлдошевга ҳукм чиқарди. Бу ҳақда “Zakon.kz” нашри хабар берди.
 
Адвокат Айман Умар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзишича, Бахит Йўлдошев ночор аёлларни клофелин ёрдамида ухлатиб, уларга босқинчилик уюштириш ва зўрлашда айбланган. Суд ишида тўрт нафар жабрланувчи иштирок этган.
 
“Йўлдошевга саккиз йил қамоқ жазоси тайинланган. Жазони ўтаб бўлгач, Ўзбекистонга қайтариб юборилади. Таъкидлаш керакки, у аввал ҳам икки бор судланган. Аммо суд уни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор чиқармаган”, дейди Айман Умаров.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!