Муниса Ризаева жаримага тортилди

Маданият-санъат

image

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган маълумотларга кўра хонанда Муниса Ризаева кўчада ва фуқаролар билан учрашган вақтида ниқобсиз эканлиги видео тасвирга туширилган.

Бу ҳолат ортидан ижтимоий тармоқларда "жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар иши судда кўрилмоқда экан, хўш, Мунисага ҳам иш очиладими? Муниса нега ниқоб тақмаган? Нега унга ҳеч ким ниқоб тақиш кераклиги ҳақида жиддий огоҳлантирмади? Қарор Мунисага тегишлимасми ё Мунисага ўхшашларнинг баригами?", деган саволлар янгради.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Маданият вазири Озодбек Назарбеков зудлик билан хонандага нисбатан огоҳлантириш бериб, жарима тўловини амалга оширишини уқтирган. Шу билан бирга, коронавирус пандемиясига қарши курашишда Давлат раҳбари ва Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилаётган зарурий чоралар Ўзбекистондаги барча фуқароларга тегишли эканлигини таъкидлаган.

Маданият вазирлигининг маълум қилишича, Муниса Ризаева бу ҳолат юзасидан изоҳ бериб, қайта такрорланмаслигига ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар 83 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Муниса Ризаева

Баҳолаганлар

1797

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг