Хитой коронавирус билан курашишда Эронга ёрдам бермоқчи

Олам

image
Коронавирус Эрондан Янги Зеландиягача келди north_east

Коронавирус Эрондан Янги Зеландиягача келди

Хитой ёрдам бериш учун Эронга мутахассислар гуруҳини юборди. Бу ҳақда TAСС хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, ушбу ташрифнинг мақсади Эрон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш чораларини амалга оширишда ёрдам бериш. Яъни тўрт мутахассисдан иборат гуруҳга вирусга қарши кураш бўйича Хитой тажрибасини алмашиш вазифаси юклатилган.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ванг Йи Эрон вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан телефон орқали суҳбатида Tеҳронга коронавирусга қарши курашда фаол ёрдам беришни таклиф қилган эди. Хитой Ташқи ишлар вазири кучларни бирлаштириш орқали расмий Пекин ва Tеҳрон юзага келган қийинчиликларни енгиб ўтишига ишонч билдирган.

Маълумот учун, 19 февраль куни Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги коронавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолатларини эълон қилганди. Ҳозирда мамлакатда 388 одам юқтирилган, 34 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон коронавирус

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг