Самарқандда бир қанча беморлар коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Бугун, 3 июнь куни Самарқанд вилоятида эса 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Самарқанд вилоятида эса жами касаллик аниқланганлар 363 нафар бўлиб, эндиликда шундан 299 нафари соғайди. Айни пайтда даволанаётганлар 62 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 2919 нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ, Наманганда тўрт нафар бемор коронавирусдан соғайгани ҳақида хабар берган эдик. Шу тариқа Наманган вилоятида жами касаллик қайд этилганлар 260 нафар бўлиб, эндиликда шундан 251 нафари тузалди. Даволанаётганлар эса 5 нафарни ташкил этиб, ушбу вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга анча яқин турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг