Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилади
Спорт
−
15 Май
3461Футбол бўйича аёллар ўртасидаги 2029 йилги Осиё кубогига Ўзбекистон мезбонлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси сайти хабар берди.
Манбага кўра, 2026 йилги қитъа биринчилиги Австралияда, 2029 йилги турнир эса Ўзбекистонда ўтказилади. Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилаётган ташкилот ижроия қўмитаси конгрессида ОФК президенти Шайх Салмон Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) биринчи вице-президенти Равшан Эрматовга мусобақани юқори савияда ўтказиш йўлида омад тилади.
“Ишонамизки, Ўзбекистонда 2029 йилда кутилгандан ҳам аъло даражада ўтказиладиган рақобатбардош турнирни кўрамиз. Биз иккала аъзо ассоциациянинг тегишли ташкилий қўмитасига режалаштириш ва тайёргарлик ишларида муваффақият тилаймиз”, дейди Шайх Салмон.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган қитъа биринчилиги 2031 йилги мундиалга йўлланма беради.