... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Айб кимда? Муниса Ризаева солиқдан қарзи йўқлигини исботлади


16:28, 07.03.2018 Шоу-бизнес
 11 216

Давлат солиқ қўмитаси томонидан қарздор санъаткорлар рўйхати аввал таъкидланганидек, 2018 йилнинг 28 февраль ҳолатига кўра тузиб чиқилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан таҳририятимизга тақдим этилган маълумотга асосланган ҳолда солиқдан қарздорлиги мавжуд бўлган хонандалар ҳақида маълумот берган эдик.
 
Жами 2070 нафар санъаткор ўрин олган ушбу рўйхатда хонанда Муниса Ризаеванинг ҳам номи қайд этилган эди. Давлат солиқ қўмитасидан маълум қилишларича, жорий йил 28 февраль ҳолатига кўра хонанда Муниса Ризаеванинг 156 минг сўм қарзи бўлган.


 
Ушбу хабар эълон қилинганидан сўнг, хонанда Муниса Ризаева таҳририятимиз билан боғланиб, солиқ идорасидан қарзи йўқлигини, тўлангани ва буни исботловчи ҳужжати борлигини маълум қилди.


 
Муниса Ризаева томонидан таҳририятимизга тақдим этилган расмий тўлов қоғозига кўра, хонанда Муниса Ризаева 2018 йилнинг январь, февраль, март ойлари учун 505 минг сўм миқдорида солиқ тўловларини амалга оширган. Ушбу ҳужжатни Давлат солиқ қўмитасига юбордик ва Яккасарой тумани Давлат солиқ инспекциясидан қарздорлик йўқлиги тасдиқлатилди.
 
Гап шундаки, Давлат солиқ қўмитаси томонидан қарздор санъаткорлар рўйхати юқорида таъкидланганидек, 2018 йилнинг 28 февраль ҳолатига кўра тузиб чиқилган. Муниса Ризаева эса қарзларини жорий йилнинг 5 март куни тўлагани учун рўйхатдан номи ўчирилмай қолган.
 
Бошқа санъаткорлар ҳам Муниса Ризаева каби қарзларини ўз вақтида тўлаб қўйишлари сўралади. 

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!