Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази дам олиш кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳақо ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, эртага, 14 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудига айрим жойларда қорга айланадиган ёмғирли совуқ ва нам ҳаво оқимлари киради. Ҳароратнинг суткалик ўзгариши унчалик катта бўлмайди, кечаси -2...+3 даража бўлади, кундузи эса +3...+5 даражадан ошмайди. Бу ойнинг шу куни учун хос бўлган ҳарорат меъёридан 3-5 даражага пастдир.

15 декабрь, якшанба куни совуқ ҳаво ёғингарчиликни суриб чиқаради, тунги ва эрталабки соатларда туман ҳосил бўлиб, айрим жойларда кўриш ёмонлашиши мумкин. Тунги совуқ -5...-3 даражагача етади, кундузи ҳарорат 0...+5 даража атрофида бўлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг