...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳмаджон Мелибоев ҳам академик бўлди


18:57, 11.01.2019 Жамият
 4 518

Мелибоев “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси раҳбари ҳисобланади.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида фаолият юритаётган Чингиз Айтматов номидаги халқаро Академия ҳар тўрт йилда бир марта адабиёт, маданият ва илм-фан соҳасида юксак натижаларга эришган ижодкорларга ўз мукофотларини тақдим этади.
 
Бу йилги танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий университети Журналистика факультети Матбуот назарияси ва амалиёти кафедраси доценти, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси раҳбари Аҳмаджон Мелибоевга академик унвони берилди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳам адабиёт ва санъат йўналишида лауреатлик мукофоти билан тақдирланди, деб хабар берди ЎзА.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Аҳмаджон Мелибоев Мирза Азизов Чингиз Айтматов номидаги халқаро Академия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар