Бош прокуратура Ортиқхўжаев масаласида баёнот берди

Жамият

image

Ўзбекистон Ресубликаси Бош прокуратураси кеча, 16 ноябрь оқшомида интернет тармоғида тарқалган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга оид аудиоёзувни ўрганмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура расман баёнот берди. 

"Бош прокуратура томонидан Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда. 

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади", дейилади прокуратура баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу ҳолат бўйича тўпланган барча маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага мурожаат хати юборилиши ҳақида маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

796

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг