Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази 29-31 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, 29 ва 31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 октябрда кечаси 0...+5 даража, кундузи +20...+25 даража, 30-31 октябрь ва 1 ноябрда кечаси +2...+7 даража бўлади, кундузи +15...+20 даражагача пасаяди. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади, 31 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи 29-30 октябрда +20...+25 даража, 31 октябрда +18...+23 даража, 1 ноябрда +15...+20 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30-31 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 октябрда +5...+10 даража, 30-31 октябрь ва 1 ноябрда +7...+12 даража, кундузи 29-31 октябрь +20...+25 даража, 1 ноябрь +15...+20 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30-31 октябрда ва 1 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи 29-31 октябрда кундузи +23...+28 даража, 1 ноябрда +18...+23 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 октябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи 29-31 октябрда +20...+25 даража, 1 ноябрда +18...+23 даража бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30-31 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи 29-31 октябрда +12...+17 даража, 1 ноябрда +7...+12 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг