АҚШ коронавирусдан ҳам хавфлироқ – Руҳоний

Олам

image
Эрон тиббий ниқоблар масаласида жуда таранг вазиятга тушиб қолди north_east

Эрон тиббий ниқоблар масаласида жуда таранг вазиятга тушиб қолди

АҚШ дунё ҳамжамияти учун янги турдаги коронавирус пандемиясидан кўра жиддийроқ таҳдиддир. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний Венесуэла раҳбари Николас Мадуро билан телефон орқали суҳбатда айтиб ўтди.

Руҳонийнинг сўзларига кўра, АҚШнинг Эрон ва Венесуэлага қарши бир томонлама санкциялари инсоният тамойилларига зиддир. Унинг таъкидлашича, Эронга қарши санкциялар туфайли Теҳрон нефть савдоси, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун зарур бўлган дори-дармон ва тиббий жиҳозларни олиб киришда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Эрон Президентининг айтишича, Европа давлатларига қараганда, Ислом республикаси SARS-CoV-2 коронавирус пандемиясининг оқибатларини енгишга қодирроқ. Унинг сўзларига кўра, Эрон Европа мамлакатларидан жамиятнинг барча соҳаларида ҳамжиҳатликда, шунингдек, малакали тиббиёт ходимларининг мавжудлигидан ажралиб туради.

Маълумот учун, Эрон ҳам аста-секинлик билан коронавирус касаллигини енгмоқда. Статистикаларга таянган ҳолда шуни айтиш мумкинки, мамлакатда кунлик касалланганлар сони камайиб, тузалаётганлар сони ошиб бормоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан боғлиқ 73 303 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 45 983 нафари соғайган, 4 585 нафари эса вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Эронда

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг