БМТ Бош котиби Кавказорти давлатларини босиқликка чақирди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Арманистон ва Озарбайжонни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда халқаро ташкилот раҳбарининг вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

Гутерриш икки давлат чегарасида оғир қуролларни қўллаб отишма уюуштирилгани ва унда одамлар ҳалок бўлганидан ташвишда эканини билдирган.

Бош котиб Тоғли Қорабоғ можаросини барқарорлаштириш бўйича Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳини тўла қўллаб-қувватлашини билдирган.

Аввалроқ, Европа иттифоқи Озарбайжон ва Арманистонни чегарадаги ҳарбий қарама-қаршиликни тўхтатишга чақирганди. Евроиттифоқ ЕХҲТ кузатувчилари орқали мониторинг қилишни қайта тиклашни таклиф қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлигида қуролли тўқнашувлар кенгайишига йўл қўйиб бўлмаслиги ва зарурат бўлса, Россия вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бериши билдирилди.

Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари ўртасидаги қуролли тўқнашув 12 июль куни Товуз туманида юз берди. Озарбайжон Арманистон ҳарбийлари артиллериядан ўқ узиб, ҳужум қилганини билдирди. Ҳужум натижасида икки ҳарбий ҳалок бўлди ва беш нафари жароҳатланди.

Арманистон ўз навбатида бир гуруҳ озарбайжонлик ҳарбийлар юк машинасида чегарани кесиб ўтганини, кейин артиллериядан зарба берилганини айтди. Икки ўртадаги тўқнашувлар кейин ҳам давом этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг