Пул бирлигининг деноминацияси кутиляптими? Марказий банк жавоб берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда шу кунларда Ўзбекистонда пул бирлиги ўзгариши кўзда тутилаётгани, 22 декабрь - Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови ўтгач, янги кўринишдаги пул бирлиги жорий этилиши ҳақидаги гап-сўзлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу хабарларга ойдинлик киритди. Унда шундай дейилади:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши тўғрисидаги хабарлар борасида қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган".


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

723

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг