Мисрда 13 нафар террорчи бир умрга қамалди
Олам
−
22 Июнь 2020
5340Кеча, 21 июнь куни Қоҳиранинг Жиноят ишлари бўйича суди 13 кишини террористик бўлинма ташкил қилгани ва унга аъзолиги учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Яна уч киши 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Masrawy” портали хабар бермоқда.
Судланганлар "Жабҳат ан-Нусра" террорчилик гуруҳига аъзоликда айбланган.
"Жиноят ишлари бўйича Қоҳира суди ушбу иш доирасида 13 айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, яна уч киши 15 йилга озодликдан маҳрум этилди", дейилади портал хабрида.
Шунингдек, маҳкумларга уч миллион миср фунти (185 минг доллар) миқдорида жарима солинади, улар қамоқ муддати тугаганидан кейин беш йил давомида полиция назорати остида бўлади.
Тергов маълумотларига кўра, маҳкумлар террористик бўлинма ташкил этган ёки 2011 йилдан 2014 йилгача унинг таркибида бўлишган. Жангарилар "давлат муассасаларини ўз вазифаларини бажаришига халақит беришга" ва фуқароларга ҳужум қилишга чақирган, дея хабар беради портал.