... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Автобус ва юк машинасининг тўқнашуви 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди


11:32, 30.06.2018 Олам
 4 900

Воқеа жойида қутқарув хизмати ходимлари ишламоқда.

Хитойнинг Хунань провинциясида юз берган автобус ва юк машинасининг тўқнашуви натижасида 18 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари 14 киши жиддий жароҳат олган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
 
Хунань полициясининг маълумотига кўра, ЙТҲ кеча 29 июнь куни маҳаллий вақт билан 20:40 (17:40 Тошкент вақти) да содир бўлган.
 
Маълумотларга қараганда, автобус марказий йўлда тўсиқни бузиб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинаси (полуприцеп) билан тўқнашган.
 
Оқибатда 18 киши ҳаётдан кўз юмган, яна 14 нафар жабрланувчи жиддий жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
 
Воқеа жойида қутқарув хизмати ходимлари ишламоқда. ЙТҲ сабаблари ўрганиляпти.
Акмалхон Эшонхонов

 

Теглар:Хитой ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!