ДХШР агентлиги директорига икки янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг жорий йилнинг 15 ноябрдаги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари лавозимига тайинловлар амалга оширилди. Унга кўра, Зокир Бозоров ДХШР агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Нодиржон Нуриддинов агентлик директори ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Зокир Бозоров 1982 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2004 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 

•    2004-2006 йилларда Бухоро вилояти Когон шаҳар молия бўлимининг 1-тоифали иқтисодчиси;
•    2006-2007 йилларда  Бухоро вилояти  Когон шаҳар молия бўлими ғазна ижроси секторининг 1-тоифали иқтисодчиси;
•    2008-2012 йилларда Бухоро вилоят молия бошқармаси иқтисодиёт харажатларни молиялаштириш бўлими бошлиғи;
•    2012-2013 йилларда Бухоро вилояти Когон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири;
•    2013-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Истеъмол бозори, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларини молиявий ҳамда нарх орқарли тартибга солиш бошқармаси Уй-жой ва коммунал хўжалигини молиявий ва нарх орқали тартибга солиш бўлими бош иқтисодчиси;
•    2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Истеъмол бозори, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларини молиявий ҳамда нарх орқарли тартибга солиш бошқармаси Уй-жой ва  коммунал хўжалигини молиявий ва нарх орқали тартибга солиш бўлими бошлиғи ўринбосари;
•    2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳудудларни ободонлаштириш ва коммунал хизматларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни таъминлашни молиялаштириш бошқармасининг “Тоза ичимлик суви” фонди  маблағларини бошқариш бўлими бошлиғи;
•    2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Уй-жой ва коммунал хўжалигини молиявий тартибга солиш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;
•    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 

ДХШР агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган Нодир Нуриддинов эса 1979 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2011 йил Манчестер Метрополитан Университетининг менежмент иқтисодчи мутахассислигини тамомлаган. 

•    2004-2008 йилларда ASEM Construction Development UK LTD компаниясининг Бош бошқарувчиси;
•    2011-2014 йилларда “Deloitte” фирмаси аудитори;
•    2014-2016 йилларда “Bouygues” компанияси молиявий масалалар бўйича менежери;

•    2016-2019 йилларда “Collinson Group” компанияси молиявий режалаштириш ва таҳлил қилиш бўйича катта мутахассиси;
•    2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш Департаменти Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ва ҳудудий дастурларни молиявий тартибга солиш бошқармаси Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ва ҳудудий дастурларни молиялаштириш бўлими этакчи мутахассиси;
•    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш Департаменти директори ўринбосари лавозимларида ишлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар