Бразилияда ҳеч қандай аломатсиз коронавирусга чалинган бемор аниқланди
Олам
−
06 Март 2020
7557Бразилияда 13 ёшли мактаб ўқувчисига коронавирус ташхиси қўйилди. Қизиқ томони шундаки, унда ҳеч қандай касаллик аломатлари бўлмаган.
Шифокорлар қизни текширувдан ўтказган. Чунки у Италияда бўлган, у ерда эса инфекция юқиш хавфи юқори. Маълум бўлишича, баланд иситма ва нафас олиш касалликларининг бошқа аломатлари бўлмаса ҳам, у COVID-2019 билан касалланган.
Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги дастлаб ёш беморни симптомлар йўқлиги сабабли расмий равишда коронавирус билан зарарланганлар рўйхатига киритишни рад этган. Расмийлар бу қарорни матбуот ва ижтимоий тармоқларда танқид қилишган, шундан сўнг мактаб ўқувчиси бу рўйхатга киритилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда Бразилияда тўрт киши коронавирус билан касалланган.