... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Австрияда масжидлар ёпилиб, имомлар мамлакатдан чиқариб юборилади


17:10, 08.06.2018 Олам
 8 815

Австрия Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, икки имомнинг яшаш учун рухсатномаси бекор қилинган.

Австрия ҳукуматининг маълум қилишича, хорижий молиявий ёрдам олишда гумон қилинган имомлар мамлакатдан чиқариб юборилади.
 
Шунингдек, маҳаллий диний араб ташкилоти бошқарувидаги олтита, Европадаги Турк-ислом маданий бирликлари ассоциацияси бошқарувидаги битта масжид ёпиб қўйилади.
 
Австрия Ички ишлар вазири Герберт Киклнинг сўзларига кўра, икки имомнинг яшаш учун рухсатномаси бекор қилинган, яна беш нафарининг рухсатнома олиши учун ҳужжатлари қабул қилинмаган. Бу чоралар ҳаммаси бўлиб 60 нафар имомга алоқадор. Шулардан 40 нафари Турк-ислом маданий бирликлари ассоциациясига боғланган.
 
Текширувлар Турк-ислом маданий бирликлари ассоциацияси бошқарувидаги масжидлардан бирида олинган суратлар тарқалгач, бошланган.
 
Биринчи жаҳон урушидаги жанг саҳнасини кўрсатилган суратларда болалар ўлган одамга ўхшаб ерга ётиб олган ва устига Туркия байроғи ёпилган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Австрия масжид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!