2020 йилги Давлат дастури қабул қилинди

Жамият

image

Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили Давлат дастури қабул қилинди. Давлат дастури лойиҳаси 2020 йил 11-20 февраль кунлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. 

Тараққиёт стратегияси марказидан қайд этишларича, муҳокама жараёнида аҳолидан 3 162 та таклиф келиб тушган. Таклифлар бўйича ўтказилган муҳокамалар якунига кўра, лойиҳага жами 62 та концептуал  ва 30 дан ортиқ таҳририй ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Мисол учун:
•    “Mening fikrim” веб-порталида ташаббусларни кўриб чиқиш, қабул қилиш ва рад этиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш;
•    судьяларни ротация қилишнинг аниқ ва шаффоф механизмини жорий этиш;
•    ташқи қарзларни олиш ва уни мақсадли сарфлаш жараёнида Олий Мажлис палаталарининг ролини кучайтириш;
•    “яширин иқтисодиёт” субъектларини аниқлашда жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш;
•    камбағалликни аниқлаш мезонларини ишлаб чиқишда маҳаллий депутатларнинг иштирокини кенгайтириш;
•    "Китоб куни"ни белгилаш ва шу кунда республика бўйлаб оммавий ижтимоий тадбирлар ўтказиш;
•    талабалар турар жойларини қуришни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш; 
•    Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш каби таклифлар Давлат дастурига киритилди.

Давлат дастурининг 2 йўналиши 28 банд билан жамоатчилик  муҳокамасига қўйилган эди. Муҳокамалар натижасида 22 та банддан иборат бўлиб имзоланди. 7 та банд фуқароларнинг таклифларига асосан чиқариб ташланган. 1 та янги банд қўшилди. 22 та банд 18 нафар фуқароларнинг консептуал таклифларига асосан таҳрир қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат дастури

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг