АПЛ қуйи дивизион клубларига 125 миллион фунт стерлинг тўлайди

Спорт

image

Англия Премьер-лигаси коронавирус пандемияси туфайли молиявий инқирознинг олдини олиш учун қуйи дивизион клубларига 125 миллион фунт стерлинг ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда АПЛ расмий сайтида хабар берилган.

Бундан ташқари, АПЛ Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджетига 20 миллион фунт стерлинг ўтказиб беради. Шунингдек, Англия Премьер-лигаси клублари, ходимларининг иш ташлашини олдини олиш мақсадида футболчиларнинг йиллик маошини 30 фоизга қисқартириш бўйича маслаҳат ўтказишга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалгани боис футбол бўйича барча мусобақалар номаълум муддатга тўхтатиб қўйилган.

Айни дамда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 1 133 373 нафарни ташкил этяпти. 60 375 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 235 999 нафар инсон коронавирусдан буткул соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг