Қашқадарёда туғилган Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг отасига автомобиль совға қилинди

Жамият

1

Ўзбекистонда эгиз туғилган 3 фарзандга мамлакат Президентига ҳавас қилиб исм қўйиш борган сари урфга кириб боряпти. Бугунгача Хоразм, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида дунёга келган эгизак фарзандларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилганди. Тошкентлик оилага Президент совғаси – автомобиль берилганди. Навбатдаги совға қашқадарёлик оилага топширилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Қашқадарё вилояти Матбуот хизмати хабар берди.

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Қўрғонтепа қишлоғида тарих фани ўқитувчиси Шерзод Дўстмуродов оиласида дунёга келган 3 нафар эгизак фарзандларга давлат раҳбарига ҳавас қилиб Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйган. 

Байрам арафасида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва туман мутасаддилари чақалоқларнинг дуркун ва соғлом улғайишлари учун уларнинг ота-оналарига энг керакли бўлган анжомлар ва уй-рўзғор буюмларини ва Spark автомашинасини совға қилди.

“2017 йил мен учун жуда омадли келганди, 2019 йил эса ундан ҳам омадли йил бўлди. Яратган 21 январь куни 3 нафар полвондек ўғил берди. Ўша куни туғуруқхонада янгиликни эшитган пайтимдаги қувончимни сўз билан тасвирлаш қийин. Ўша дамда дунёда мендан-да бахтли ота бўлмаган бўлса керак”, дейди эгизак фарзандларнинг отаси Шерзод Дўстмуродов.

Эгизаклар гувоҳномасида қайд этилишича, Миромон 3,5 кг, Мирзиё 2,8 кг, Шавкат эса 2,5 кг туғилган.

“Бугунги кунда фарзандларимнинг аҳволи ва саломатлиги жуда яхши, Насиб этса юртимиз корига ярайдиган йигитлар бўлишсин”, дейди Шерзод Дўстмуродов.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида ўтган йилнинг 18 декабрь куни Руслан Қорёғдиев ва Моҳигул Шойиқуловалар оиласида уч эгизак ўғил фарзанд дунёга келганди. Чақалоқларнинг ота-онаси фарзандларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйдилар. Гўдакларнинг ота-онасига Президент совғаси – Cobalt автомашинаси ҳадя қилинганди.

2017 йилнинг декабрь ойида ​Хоразмнинг Гурлан туманида Мансурбек Матжонов дунёга келган уч ўғлига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйганди.

2017 йилнинг апрель ойида эса Бухорода Жамшид Шодиев бирваракайига туғилган уч ўғлини Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб номлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чироқчи тумани Президент совғаси

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг