Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласидаги ваколатидан воз кечди
Олам
−
09 Январь 2020
6808Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг америкалик рафиқаси Меган Маркл уларга унвони бўйича ажратилган молиявий маблағлардан воз кечиб, ўзлари меҳнат қилишга қарор қилди.
“Кўп ой давомида ўйлаб ва мулоҳаза юритиб мана шу институт (монархия) ичида аста-секин янги прогрессив ролга ўтишга қарор қилдик. Биз қироллик оиласининг “юқори мартабали” аъзолари олдида ҳисобдорликдан қутилиш ва молиявий мустақил бўлиш учун четга чиқмоқчимиз. Шу билан бирга қиролича Зоти Олияларини тўлиқ қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, деган Сассекс герцог ва герцогиняси.
Афтидан, Меган Маркл турмуш ўртоғини Америкада яшашга кўндирган кўринади. Улар эндиликда вақтини океан орти ва Британияда ўтказишини маълум қилган.
“Энди биз қиролича, миллатлар бирлиги ва биз ҳомийлигимиздаги ташкилотларни ҳурмат қилишни давом эттириб, вақтимизни Буюк Британия ва Шимолий Америка ўртасида бўлишга қарор қилдик”, дейишган шаҳзода Гарри ва Меган Маркл.
Қироллик оиласининг расмий ҳаражатлари ҳукумат ажратадиган “суверен грант” ҳисобидан қопланади. Грант тожга ва ҳукуматга тегишли кўп миллиартли мулклардан келган даромад ҳисобидан шакиллантирилади.
LiveБарчаси