Санкт-Петербургда ўзбекистонликнинг жасади топилди
Олам
−
11 Январь 2020
7285Санкт-Петербург шаҳри Приморье туманида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирли Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига асосланиб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 январ куни Приморье туманида ўзбекистонлик Р.Х. жасади топилган. Маълум бўлишича, у қурилаётган объектнинг 16-қаватидан тушиб кетган.
Айни пайтда тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
Бош консулхона маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг жасадини ватанга юборишга оид консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
LiveБарчаси