Қизириқ туманида ҳоким ўзгарди

Жамият

image

Бугун, 11 июль куни Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Олим Бобоқулович Муҳаммадиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қизириқ тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Шу кунгача вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Илҳом Элмуродович Юсупов Қизириқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Юсупов Илҳом Элмуродович 1977 йилнинг 14 июнида Шеробод туманида туғилган. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси, 2015 йилда Ички ишлар академиясининг Олий академик курсини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Жарқўрғон тумани ИИБ бўлинма бошлиғи, Термиз тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, Денов тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи, Денов тумани ИИБ бошлиғи, 2020 йилдан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари  лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ, Ангор тумани ҳокими янг лавозимга ўтказилгани муносабати билан ҳудудга янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Қизириқ тумани

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг