7 июль куни аҳоли орасида неча кишида коронавирус аниқланди?

Жамият

image

Ўзбекистонда 7 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар 10 670 нафарни ташкил этмоқда. 

7 июль куни да 308 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан:

- 187 нафари карантин муассасаларида;

- 117 нафари аҳоли орасида;

- 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Навоий вилоятларда 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Жиззах ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 121 нафар фуқаро соғайди. 
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10670 нафар бемордан 6811 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3819 нафар бемордан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда. 
 
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 44 713 нафар, стационар карантинда эса 25 032 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон коронавирус

Баҳолаганлар

544

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг