Кел ярашайлик... Путин келишмовчиликларга қарамай Лукашенкони қутлади

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин сиёсий қарашлардаги қарама-қаршиликларга қарамай Беларусь Президенти Александр Лукашенкога мамлакат Мустақиллик куни муносабати қутлов телеграммасини юборди.

Табрикномада Россия ва Беларусь муносабатлари дўстлик ва иттифоқчилик руҳида ривожланаётгани урғуланган.

“Ишонаманки, келажакда биз россия-беларусь муносабатларини ривожлантира оламиз. Шунингдек, Иттифоқчи давлат ва Евроосиё иқтисодиё иттифоқи, МДҲ ва КХШТ (Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти) доирасида конструктив ҳамкорлик тараққий этади”, деган Путин табригида.

Бу ривожланиш қардош халқлар манфаатига хизмат қилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Лукашенко ўртасидан оламушук ўтгани 24 июнь куни Москвада ўтказилган Ғалаба парадида оммага сезилганди. Хусусан, парад вақти Қизил майдонда Президентлар алоҳида-алоҳида ўтириши ҳам икки раҳбарнинг аразига боғланди.

Бундан ташқари, парад вақтида Владимир Путин Александр Лукашенконинг ўғли билан қўл бериб кўришмай, унинг ёнидан ўтиб кетди.

Россия ва Беларусь Президентларининг бирга туришни истамаётгани “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйиш вақтида яққол намоён бўлди. Лукашенко Путиннинг ёнида ўзи учун қолдирилган жойга турмасдан, ўтиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия-Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг