Ўзгартирилган Конституция. Кремль хорижий танқидчиларга кескин жавоб берди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, 1 июль куни Россия Федерациясида мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритишни маъқуллаш бўйича овоз бериш жараёни  бўлиб ўтди. Конституцияга ўзгартириш киритишни мамлакат аҳолисининг 77,92 фоизи маъқуллади. 21, 27 фоиз сайловчи тузатишларга қарши бўлди.

Аммо жаҳондаги айрим мамлакатлар РФ Президенти Владимир Путинни тутган ушбу сиёсатини маъқулламади. Хорижда ушбу овоз бериш билан боғлиқ турли мунозаралар бўлмоқда. Путиннинг ушбу иши очиқ танқид қилинмоқда. Бугун, 3 июль куни РФ Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков мазкур фикрларга ўз муносабатини билдирди.

“Россия бошқа мамлакатларнинг РФ Конституциясига киритилган ўзгартишларга билдирган фикрларини ҳисобга олиш ниятида эмас”, деди у.

Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва қабул қилинган тузатишлар ҳақидаги қатор мамлакатларнинг танқидий баёнотлари билан яхши таниш эканлигини айтиб ўтди. "Аммо биз уларнинг эътиборини ҳисобга олишга тайёр эмасмиз", деди Кремль вакили.

Унинг таъкидлашича, "Россия, шубҳасиз, халқаро ҳуқуқ асослари ва нормаларига, халқаро ҳуқуқнинг руҳи ва ҳарфларига содиқлигини сақлаб келган, сақлаб келяпти ва бундан кейин ҳам бу давом этади." 

"Аммо шу билан бирга, Россия, аввало, ўз суверенитетига содиқ қолди ва шундай бўлиб қолади, бу ҳеч қандай халқаро ҳуқуққа зид келмайди", деди Песков.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Конституция

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг