...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Дмитрий Шокин финалда олтинни бой берди


15:27, 21.08.2018 Спорт
 1 153

Ҳал қилувчи баҳсда Дмитрий Шокин олтин медаль учун эронлик рақиби Ражаб Саидга қарши жанг қилди.

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг 3-кунидаги мусобақалар давом этмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди.
 
Бироз аввал таэквондочи Дмитрий Шокин мусобақа ярим финалида иорданиялик рақиби Каттан Ҳамза устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга бўлган эди.
 
Ҳал қилувчи баҳсда Дмитрий Шокин олтин медаль учун эронлик рақиби Ражаб Саидга қарши жанг қилди. Аммо ушбу беллашувда эронлик спортчининг қўли баланд келиб, Шокиндан олтинни илиб кетди. Ўзбекистонлик спортчи эса кумуш медаль билан кифояланди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Дмитрий Шокин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!