Ҳеч нарса қолмади – АҚШ коронавирусга қарши препарат захирасини қўлга киритди

Олам

image

АҚШ янги коронавирус келтириб чиқарадиган касалликни даволаш учун ишлатиладиган “Ремдесивир” препаратининг деярли барча захирасини сотиб олди. “The Guardian” газетасининг ёзишича, кейинги уч ой ичида Американинг Gilead Sciences биофармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган мазкур дорини бирор бир давлат бу ҳажмда сотиб ололмайди.

"Улар дори-дармон захирасининг катта қисмини эгаллашга муваффақ бўлишди. Шунинг учун Европа учун ҳеч нарса қолмади", дейди Ливерпуль Университетининг катта илмий ходими Эндрю Хилл.

Gilead Sciences маълумотларига кўра, “Ремдесивир”ни коронавирус билан касалланган беморларда қўллаш тикланиш даврини тўрт кунгача қисқартириши мумкин. Ўртача, бир киши олти ампуладан иборат препарат билан беш кунлик курсга муҳтождир. Ривожланган мамлакатларда компания дори учун битта ампулага 390 АҚШ доллари миқдорида нарх белгилаганлигини ҳисобга олсак, тўлиқ курс 2340 долларни ташкил қилади.

“The Guardian” хабарига кўра, турли мамлакатлардаги лабораторияларда текшириш учун юборилган препаратнинг биринчи 140 минг дозаси тугаган. Энди Америка маъмурияти 500 мингдан ортиқ дозани қўлга киритди. Бу июль, август ва сентябрь ойларида ишлаб чиқариладиган препарат ҳажмининг 90 фоизига тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

918

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг