...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. 3-кунда 3та медаль! Ўзбек спортчиларининг бугунги иштироклари якунига етди


18:39, 21.08.2018 Спорт
 5 423

Саҳифа автоматик равишда тўлдириб борилди.

Бугун, 21 август куни кўплаб ўзбек спортчилари Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида баҳсларга киришган эдилар. Ушбу саҳифада спортчилар қайд этаётган натижаларни эътиборингизга онлайн репортаж қилиб бордик. Эътиборингиз учун раҳмат!
 
Кун якунларига кўра уч нафар спортчи делегация ҳисобида медаллар қўшиб қўйди. Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегацияси спортчиларининг Осиё ўйинларидаги 3-кун иштироклари якунига етди.
Натижалар

Юнон-рум кураши. Исломбек бронза медали учун жангда эронлик рақибига имкониятни бой берди.

Юнон-рум курашида кечки дастур жанглари бошланди. Бироздан сўнг -60кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исломжон Баҳромов бронза медали учун эронлик Меҳрдад Марданига қарши гиламга чиқади.

Таэквондо. Дмитрий Шокин олтин медаль учун эронлик рақиби Ражаб Саидга қарши финалда жанг қилди. Аммо ушбу беллашувда эронлик спортчининг қўли баланд келиб, олтинга эга чиқди. Шокин эса делегацияси ҳисобига 10-медални тақдим этди. Раҳмат, Шокин!

Таэквондо. Дмитрий Шокин олтин медаль учун эронлик рақибга қарши жанг қилади.
 
Теннис. Каримов/Файзиев жуфтлиги Хитой Тайпейи, Истомин/Дўстов тандеми эса Жанубий Корея терма жамоаси вакилларига ютқазиб қўйди.
 
Спорт курашлари. Оксана Чусовитина ва Сабина Туробовалар ўз иштирокларини давом эттиришмоқда.
 
Таэквондо. Дмитрий Шокин ярим финалда иорданиялик Каттан Ҳамза устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга бўлди.
 
Таэквондо. Светлана Осипова қозоғистонлик рақибасига қарши баҳсда 3:19 ҳисобида имкониятни бой берди ва БРОНЗА медали соҳибасига айланди.
 
Юнон-рум кураши. Исломжон Баҳромов ярим финалда япониялик спортчига ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун кураш олиб боради.
 
Оғир атлетика. Адҳамжон Эргашев икки уриниш якунига кўра 298 кг тош кўтарди ва БРОНЗА медали соҳибига айланди.
 
Юнон-рум кураши. Елмурат Тасмурадов эронлик полвонга имкониятни бой бериб қўйди… Спортчимиз жанг якунланишига саноқли сониялар қолганида ҳам 8:5 ҳисобида олдинда бораётганди. Афсуски, сўнгги паллада ундан омад юз ўгирди.
 
Юнон-рум кураши. Исломжон Баҳромов ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди ва ярим финал иштирокчисига айланди
 
Оғир атлетика. Эргашев илк уринишда 128кг, иккинчи уринишда 133 кг, учинчи уринишда эса 136кг тошни тошни ўзига бўйсундира олди.
 
Оғир атлетика. Яна бироздан сўнг Адҳамжон Эргашев ўз чиқишини бошлайди.
 
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина ҳамда Сабина Туробова ўз иштирокини бошламоқда.
 
Юнон-рум кураши. Элмурот Тасмурадов ҳам туркманистонлик полвонга қарши баҳсда муаммога дуч келмади ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Юнон-рум кураши. Баҳромов Хитой Тайпейи терма жамоаси аъзосини мағлуб этиб чорак финалга йўл олди.
 
Юнон-рум курашчиларимиз бироздан сўнг ўз иштирокларини бошлашади. Элмурот Тасмурадов илк жангини туркманистонлик рақибга қарши ўтказса, Исломжон Баҳромов Хитой Тайпейи вакилига қарши гиламга чиқади.

Юнон-рум кураши. Исломжон Баҳромов ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди ва ярим финал иштирокчисига айланди.

Юнон-рум кураши. Элмурод Тасмурадов сўнгги паллада имкониятни бой берди, оғир атлетикачимиз медаллар учун курашмоқда.

Оғир атлетика. Адҳамжон Эргашев 136кг тошни ўзига бўйсундирди.

Оғир атлетика. Эргашев илк уринишда 128кг, иккинчи уринишда 133 кг, учинчи уринишда эса 136кг тошни тошни ўзига бўйсундира олди.
 
Оғир атлетика. Яна бироздан сўнг Адҳамжон Эргашев ўз чиқишини бошлайди.
 
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина ҳамда Сабина Туробова ўз иштирокини бошламоқда.
 
Юнон-рум кураши. Элмурот Тасмурадов ҳам туркманистонлик полвонга қарши баҳсда муаммога дуч келмади ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Юнон-рум кураши. Баҳромов Хитой Тайпейи терма жамоаси аъзосини мағлуб этиб чорак финалга йўл олди.
 
Юнон-рум курашчиларимиз бироздан сўнг ўз иштирокларини бошлашади. Элмурот Тасмурадов илк жангини туркманистонлик рақибга қарши ўтказса, Исломжон Баҳромов Хитой Тайпейи вакилига қарши гиламга чиқади.
 
Теннис. Сабина Шарипова гонконглик рақибга қарши ўйинда 5:7, 6:3, 5:7 ҳисобларида мағлубиятга учради ва яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.
 
Теннис. Афсуски, Нигина Абдураимова Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси На Лаи Ханга 2:6, 2:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Теннис. Сабина Шарипова чорак финал йўлланмаси учун гонконглик Линг Жангга қарши ўйин ўтказмоқда. Иккита сетдан сўнг ҳисоб 1:1!
 
Таэквондо. Светлана Осипова финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Денис Кансел, Дмитрий Шокин эса БАА вакили Каттан Хамзага қарши даянга чиқади.
 
Слаломда эшкак эшиш бўйича баҳсларда қатнашаётган Алибек Темиргалиев ва Абубакир Буканов финалга чиқишди. Темиргалиев саралашда иккинчи, Буканов эса ўнинчи натижани кўрсатди.

Таэквондо. Дмитрий Шокин ва Светлана Осипованинг ярим финал жанглари маҳаллий вақт билан соат 15:00да (Тошкент вақти билан 13:00) да бошланади.
 
Сузиш. 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича баҳсларда қатнашган Алексей Тарасенко ва Хуршид Турсунов ўз гуруҳларида олтинчи натижани қайд этишди. Владислав Мустафин 200 метрга чалқанча сузиш баҳсларида бешинчи бўлиб етиб борди.
 
Индонезия вақти билан соат 13:24 (Тошкент вақти билан 11:24) да слаломда эшкак эшишда кайакчилар Рамил Кирпичев ва Жонибек Темиргалиев саралашни бошлайди.
 
Таэквондо. Дмитрий Шокин чорак финалда ҳиндистонлик Акшай Кумарни 15:1 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.
 
Слаломда эшкак эшиш. Каноэчилар Алибек Темиргалиев ва Абубакир Буканов финалга чиқди. Темиргалиев саралашда 2, Буканов эса 10-натижани кўрсатди. Финал 22 август.
 
200 метрга чалқанча услубда сузишда Владислав Мустафин саралашда ўз гуруҳида маррага 5-бўлиб келди.
 
Таэквондо. Светлана Осипова чорак финалда камбожалик Сорн Сеавмейни 5:3 ҳисобида таслим этиб, ярим финалга чиқди.
 
50 метрга эркин услубда сузишда ҳамюртларимиз Алексей Тарасенко  ва Хуршид Турсунов саралашда ўз гуруҳларида 6-ўринни банд этди.
 
Академик эшкак эшиш. LM4 йўналишида (тўртталик) стартга чиққан спортчилар маррага биринчи бўлиб етиб келди ва финалда қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.
 
Таэквондо. Чарос Қаюмова таиландлик рақибасига 27-28 ҳисобида мағлуб бўлди.
 
Академик эшкак эшиш. Шаҳбоз Холмурзаев ва Шаҳбоз Абдужабборов жуфтлиги саралаш босқичида маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва тўғридан-тўғри финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Таэквондо. Светлана Осипова илк жангида эронлик спортчи устидан 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
 
Таэквондо. Чарос Қаюмова баҳсларни ғалаба билан бошлади. У биринчи жангида Шарқий Тимор аъзосини мағлубиятга учратди.
 
21 август куни мусобақаларда иштирок этадиган спортчилар рўйхати:
 
Таэквондо:
(саралаш ва финал)
 
+67кг: Светлана Осипова
-56кг: Чарос Қаюмова
+80кг: Дмитрий Шокин
 
Юнон-рум кураши:
(саралаш ва финал)
 
-60кг: Исломбек Баҳромов
-67кг: Елмурат Тасмурадов
 
Оғир атлетика:
(финал)
 
-62кг: Адҳамбек Эргашев
 
Ушу:
 
-60кг: Исломбек Ҳайдаров (чорак финал)
-65кг: Акмал Раҳимов (чорак финал)
 
Спорт гимнастикаси:
(эркин машқлар, саралаш)
 
Оксана Чусовитина
Сабина Туробова
 
Академик эшкак эшиш:
(яккалик, чорак финал):
 
Жасурбек Мавлонов
 
(жуфтлик, чорак финал):
Сардор Тўлқинхўжаев
Алишер Турдиев
 
(тўртталик LM4, чорак финал):
Исламбек Мамбетназаров
Шоҳжаҳон Нажмиев
Шеҳроз Ҳакимов
Зафар Усмонов
 
(тўртталик М4х, чорак финал):
Ўктамжон Давронов
Фаррух Астонов
Абдулло Муҳаммадиев
Шаҳбоз Абдужабборов
 
Слаломда эшкак эшиш:
(саралаш)
 
Абубакир Буканов
Алибек Темиргалиев
 
Теннис:
 
(эркаклар, жуфтлик, нимчорак финал):
Денис Истомин/Фаррух Дўстов – Хонг/Ли (Жанубий Корея)
 
(аёллар, яккалик, нимчорак финал):
Нигина Абдураимова – Налаи Хан (Мўғулистон)
Сабина Шарипова – Жанг Ли (Гонконг)
 
(микс, нимчорак финал):
Оқгул Омонмуродова/Санжар Файзиев – Кумкумл/Ративана (Таиланд)
 
Сузиш:
 
Юлдуз Қўчқарова (50 метр, эркин)
Алексей Тарасенко (50 метр, эркин)
Хуршид Турсунов (50 метр, эркин)
Владислав Мустафин (200 м, чалқанча).
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров, Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!