Ўқувчи лицей ётоқхонасида калтакланди

Жамият

image

Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Ф.Р. Бухоро тиббиёт институти қошидаги академик лицейнинг 1-курс ўқувчисини калтаклади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

2 декабрь куни соат 19:00 ларда Ф.Р. академик лицей ётоқхонасида бўлган ўзаро жанжал оқибатида вақтинча шу ётоқхонада яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро Д.Н.нинг қорин қисмига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Ф.Р. эса ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг