“Арсенал” футболчиси ёзда жамоани тарк этади

Спорт

image

Ярим ҳимоячи Генрих Михитарян ёзда Лондоннинг “Арсенал” клубини тарк этиши мумки. Бу ҳақда Transfer Market Web хабар қилмоқда. 

Англия клуби ушбу ёзда 30 ёшли арман футболчисини трансферга қўйиш вариантини кўриб чиқаяпти. Михитаряннинг “Арсенал” билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.

Маълумот учун ярим ҳимоячи 2018 йилнинг январь ойида “Манчестер Юнайтед”дан “Арсенал” сафига келиб қўшилган эди. Ўшанда у Лондондан Манчестерга кўчиб ўтган Алексис Санчес ўрнига бериб юборилган эди. Унинг трансфер нархи 34 миллион еврони ташкил этган.

Ҳозиргача арман футболчиси “кононирлар” сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 9 та гол киритган ва шерикларига 12та голли узатмани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Генрих Михитарян

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг