Шерзод Шерматов: “25 йил пахта терган ўқитувчилар ҳам дарсларни кимдандир ўрганиши керак-ку”

Интервью

Телевизор орқали эфирга берилаётган онлайн дарслар ўқувчилардан ташқари, 25 йил пахта териб, мактабга қайтган ўқитувчиларга ҳам қўшимча дарс бўлмоқда. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов QALAMPIR.UZ мухбири билан суҳбатда шундай фикр билдирди.

“Эфирга берилаётган онлайн дарслар ўқувчилардан ташқари, барча ўқитувчилар учун ҳам мастер-класс бўлмоқда. Мактабда ўтирган ўқитувчиларни дарс бериш жараёни билан онлайнда дарс берадиган ўқитувчининг анча фарқи бор. Уни тан олишимиз ҳам керак. 25 йил пахта терган, кўча супурган ўқитувчилар ҳаммасидан озод этилди. Эндиликда улар ҳам касбига қайтмоқда. Улар ҳам кимдандир ўрганиши керак-ку. Болалар ҳам қайсидур дарсларни мактабда тушунмаса, уйда қайтадан онлайн дарсларда кўриши мумкин. Барча ривожланган давлатларда ҳам онлайн таълим телеканаллари бор”, деди Шерзод Шерматов.

Вазирнинг сўзларига кўра, ижтимоий сўровнома натижаларига кўра, 70 фоиздан кўпроқ одамлар онлайн дарсларни фойда берганини айтишган. Тил ўргатиш учун мазкур онлайн дарслар катта самара берган.

Aввалроқ, мамлакатдаги умумий ўрта таълим мактаблари жорий йилнинг 14 сентябридан очилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мактабларда дарс соатлари ҳам қисқатирилиши таклиф қилинган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мактаб Шерзод Шерматов ўқитувчи Вазир

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг