Немис олимлари коронавируснинг иккинчи ва учинчи тўлқинидан огоҳлантирди
Олам
−
05 Май 2020
10001Немис мутахассислари янги турдаги коронавирус тарқалишининг иккинчи ва ҳатто учинчи тўлқинлари рўй беришидан огоҳлантиришди. Бу ҳақда бугун, 5 май куни Роберт Кох номидаги Берлин вирусология институти раҳбари Лотар Вилер маълум қилди.
“Биз деярли иккинчи тўлқин бўлишини биламиз. Мутахассислар инфекциянинг иккинчи ва учинчи тўлқини бўлиши мумкинлигини тасдиқлайди”, деди у бугун ўтган матбуот анжуманида.
Институт раҳбари Германия соғлиқни сақлаш тизими янги касалликларга яхши тайёргарлик кўрганини таъкидлади. “Биз бу учун жуда кўп иш қилдик. Энди шифокорлар беморларга қандай ёрдам кўрсатиш кераклигини билишади. Бизда энг яхши терапевтик воситалар бўлади”, деди у.
Вилер коронавирус учун ўтказилаётган тестлар сонини кўпайтириш ниятини билдирди. Умуман олганда, Германияда бугунги кунда 2,4 миллионга яқин лаборатория синовлари ўтказилди. Таъкидланишича, мамлакатдаги 132 лабораторияда кунига 142 000 та тест ўтказиш мумкин”, деди у.
Сўнгги маълумотларга кўра, Германияда 166 199 киши коронавирус билан зарарланган. Беморларнинг 6993 нафари ҳаётдан кўз юмган бўлса, 135 100 нафари шифо топишга муваффақ бўлди.
LiveБарчаси