Россия меҳнат мигрантлари учун ишчи визасини жорий этмоқчи

Жамият

image

Россия мамлакатга ишлаш ишлаш учун келувчиларга ишчи визаларини жорий қилмоқчи. Бунга пандемия даврида ишсизлар сони ортгани ва улар ўртасида жиноятчилик кўпайгани асосий сабаб этиб белгиланди.

Мамлакат Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатнинг бир қатор субъектларида мигрантлар орасида жиноятчилик ўсаётгани ва бу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудий раҳбарлар қўшимча чоралар кўриши лозимлигини айтган.

Ушбу топшириқдан сўнг Superjob тадқиқотлар маркази мамлакат аҳолиси ўртасида сўровнома ўтказди ва унда иштирок этганларнинг қарийб 60 фоизи меҳнат мигрантлари учун ишчи визаларини бериш тартибини мураккаблаштириш таклифини қўллаб-қувватлаган.

“Янги қоидаларга кўра, меҳнат мигранти иш берувчи унинг иш жойини тасдиқлаган тақдирда Россияга кириши мумкин бўлади. Коронавирус пандемияси даврида меҳнат мигрантларининг 40 фоизи ишсиз қолган ва бу Россияда жиноятчиликнинг ўсишига сабаб бўлиши мумкин”, дейди Дмитрий Медведев.

Маълумот учун, Россия мигрантлар сони бўйича Германиядан кейин Европада иккинчи ўринда туради. Мамлакатга 2019 йилда 11,6 миллион муҳожирлар кириб келган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг