“Арқадағ” ва  Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Олам

image

Туркманистон Халқ кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда "Арқадағ"нинг Душанбега ташрифидан сўнг “Нейтрал Туркманистон” газетаси маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, учрашув чоғида Бердимуҳамедов минтақавий хавфсизлик, шунингдек, қўшни минтақалар ва давлатлар, хусусан, Афғонистондаги вазиятнинг барқарорликка таҳдидларига эътибор қаратган.

Шунингдек, у Туркманистон Афғонистон муаммосини ҳал қилишда минтақавий омилни кучайтириш муҳимлигини қўшимча қилиб, қўшнилар Афғонистон билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаши зарурлиги ҳақида сўз юритган.

Суҳбат давомида, Туркманистон электр энергияси ва табиий газини Ўзбекистон ҳудуди орқали Тожикистонга экспорт қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Музокаралар чоғида транспорт соҳаси икки давлат шериклигининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Тожикистондан Туркманистонга, Каспий денгизи соҳилига, Эронга ва ундан кейин Форс кўрфазига, шунингдек, Туркияга чиқадиган транспорт йўналишини яратиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш учун барча имкониятлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Бердимуҳамедов 4 апрель куни расмий ташриф билан Душанбега борган эди. Ташриф арафасида Тожикистонда Туркманистон маданият кунлари бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Душанбе Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made