“Арқадағ” Мирзиёевга мактуб йўллади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовдан мактуб келди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, мактубда Ўзбекистонда буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида қабул қилинган қарор учун Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирилган.

“Ўзбекистонда Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллик юбилейи кенг нишонланиши халқларимиз ва давлатларимиз ўртасидаги биродарлик ришталарининг бузилмаслиги, тарихий тақдирлари муштараклиги, якдиллигимиз ва ҳамиша бирга бўлишга тайёрлигимизнинг навбатдаги тасдиғи бўлишига ишонч билдирилган”, деб ёзади Асадов.

Шунингдек, Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилакларини изҳор этган.

Маълумот учун, 19 февраль куни Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланлаш тўғрисида қарорни имзоланган. Унга кўра, юбилей бўйича ташкилий қўмитага Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади. Юбилей байрами доирасида Махтумқулининг танланган асарлари, унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган илмий мақолалар тўпламини нашр этиш режалаштирилган. Ўзбекистон ва Туркманистон киноижодкорлари ҳамкорлигида бадиий фильм яратилиб, шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида спектакль саҳналаштирилади.

Тошкентда ўзбек ва туркман халқларининг дўстлик ва қардошлик алоқалари ҳақидаги тасвирий санъат асарлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Хивада “Махтумқули ижодининг ўзбек адабиёти ва санъатида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтади.Октябрь ойида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Махтумқули Фироғий хотирасига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг