ССВ ижтимоий тармоқларда тарқалган хавотирга муносабат билдирди

Саломатлик

image

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ва одамлар орасида янги гап тарқалди. Эмишки, ишлаб чиқарилган манзили аниқ бўлмаган кекс ёки шунга ўхшаш ширин пишириқлар ичидан номаълум таркибли таблеткалар чиқяпти. Уни истеъмол қилганларда фалажлик ҳолатлари аниқланмоқда. Бироқ, булар қуруқ миш-мишлигини таъкидламоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 

“Аввало, аҳолидан бу каби асосланмаган хабарларга ишонмасликларини, бу борада умуман хавотирга ўрин йўқ эканини алоҳида таъкидламоқчимиз”, дейилади ССВ расмий баёнотида. 

Бу борада Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов қуйидагича фикр билдирган: 


“Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ёки хориждан республика ҳудудига олиб кириладиган ҳар қандай турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, кекс ва шунга ўхшаш ширин пишириқларни хавфсизлигини кафолатлаш учун, маҳсулот олиб келган тадбиркор муражаатига асосан санитария врачи жойига чиқиб, маҳсулот сифати, уни сақлаш шароити, олиб келинган автотранспорт ҳолатини тўлиқ ўрганади. Маҳсулотдан санитария-кимёвий, микробиологик, радиологик текширувлар учун намуналар олиниб, тегишли лабораторияларга топширилади. Таҳлил натижалари амалдаги санитария меъёр ва қоидаларга тўлиқ жавоб берган тақдирда санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштирилиб, маҳсулотнинг ҳавфсизлигини кафолатлайди”.

ССВдан маълум қилишларича, жорий йилнинг 15 ноябрь ҳолатига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги шифохоналарга юқоридаги каби маҳсулотлар билан заҳарланиш ёки касаллик аломатлари билан аҳоли томонидан ҳеч қандай мурожаатлар бўлмаган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказларига ҳам маълумотлар келиб тушмаган.

“Бундай асосланмаган хабарларга ишониб саросимага тушмаслигингизни, шудай ҳолатларни эшитсангиз ёки гувоҳи бўлсангиз зудлик билан ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига ҳамда 71 276-59-28 рақамли ишонч телефони орқали Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейди ССВ ўз баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг