Ўзбекистонда ҳар йили бачадон бўйни саратонидан қанча аёл вафот этиши эълон қилинди
Саломатлик 12 Март 18:18 3036
image

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцинанинг татбиқ этилиши: мақсад ва кутилаётган натижалар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида сўзга чиққанлар, Одам папилломаси вирусига қарши эмланиш мутлақо хавфсиз. Бу вирусга қарши эмлаш жараёнига имкон даражасида кўпроқ аҳолини жалб этиш мақсадга мувофиқ. 

Сабаби ҳозирги кунда ОПВга қарши бутун дунё курашаётган бўлсада, ҳар йили дунё бўйлаб 370 мингдан ортиқ аёл бачадон бўйни саратонига чалиниб, шулардан 190 мингга яқини ушбу касаллик оқибатида вафот этади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра Ўзбекистонда эса бу касаллик билан кўз юмганлар сони ўтган йилларда ўртача йилига 585 тани ташкил этди. Бу ҳар куни деярли икки ўзбекистонлик бачадон бўйни саратонидан вафот этаяпти деганидир.

Ҳозирги пайтда саратоннинг бу тури билан касалланганларнинг аксарият қисмини Африка ва Жанубий Осиё давлатлари аҳолиси ташкил этмоқда.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3.0