Лукашенкога коронавирус туфайли чегараларни ёпилиши ёқмаяпти

Олам

image

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко қўшни давлатларнинг чегараларни ёпиш ҳақидаги қарорларини танқид қилди. Бу ҳақда бугун, 27 март куни РИА Новости нашри хабар берди.

"Хориждан коронавирус келганида чегараларни ёпмасдан уни назоратга олишимиз керак. Мен қарор қилдим, ҳукумат кеча расмийлаштирди: чегаралар ёпилмайди. Нега чегараларни ёпиш керак? Украина, Польша, Болтиқбўйи давлатлари чегарани ёпди, кейин рус биродарларимиз ҳам ҳудди шундай қилди. Хўп майли, чегараларни ёпинг, лекин ҳаёт давом этмоқда, сиз уни тўхтата олмайсиз", дейди Лукашенко.

Лукашенконинг таъкидлашича, Беларусь халқаро юкларнинг транзит ҳаракати давом этишини таъминлайди. Президент чегарадаги барча ўтиш пунктлари узлуксиз ишлашини маълум қилди. 

"Шу вақт ичида бизда юк машинаси ҳайдовчилари бирон-бир муаммога дуч келмади. Ҳеч нарсани чекламаслик даркор. Лекин кириш ва чиқиш жойларида назоратни кучайтириш зарур. Агар бирон-бир фавқулотда вазият бўлса, биз дарҳол ушбу вазият бўйича иш кўрамиз", дея қўшимча қилди Лукашенко.

Унинг айтишича, замонавий дунёда ҳар доим ҳам чегараларни ёпиш ва ўзини бутунлай изоляция қилиш имкони йўқ. Унинг сўзларига кўра, буни Беларусь-Россия чегарасидаги вазият кўрсатди. Лукашенконинг тушунтиришича, Россия томонидан қўйилган тақиқлар ўз самарасини йўқотмоқда.

"Тартиб бўлиши керак, лекин биз бу глобал дунёда бутунлай ёпилмаслигимизни тушунишимиз керак", дейди Президент.

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус учун эпидемиологик хавфли мамлакатлардан келган шахслар учун 14 кунлик тиббий назорат ўрнатилган. Шу билан бирга, ҳукумат Беларусга COVID-19 ҳолатлари рўйхатга олинган барча мамлакатлардан келган шахслар мамлакатга келган кундан бошлаб 14 кун давомида ўзини ўзи изоляция қилишлари кераклиги тўғрисида қарор қабул қилди. Фақатгина халқаро транзит юк ташувчи ҳайдовчилар бундан мустасно.

Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусь Республикасида 94 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 32 нафари соғайиб кетган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Лукашенко Коронавирус

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг