Франция қўшинлари Ироқдан чиқиб кетди
Олам
−
25 Март 2020
5495AҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррор коалициясида иштирок этган француз кучлари Ироқни тарк этди. Бу ҳақда бугун, 25 март куни Ироқ ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу маълумотни Ироқ армияси қўмондони матбуот котиби генерал-лейтенант Aбдул Карим Халаф ҳам тасдиқлаган.
Унинг сўзларига кўра, "француз қўшинлари Ироқ ҳудудини тарк этди ва халқаро коалициядаги авиабазасини эвакуация қилди".
Маълумот ўрнида, Франция ўз қўшинларини 2003 йилда Ироқ ҳудудига киритган ва АҚШ бошчилигидаги аксилтеррор коалициясида иштирок этаётган эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023