... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбе фожиаси сабаблари маълум бўлди! Гувоҳлар терговда барчасини очиқ айтди


12:00, 20.01.2018 Олам
 40 543

Ёнғин автобус салонининг бензинда ишлайдиган оловли лампада иситилгани туфайли келиб чиққан.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ёниб кетган автобусда ҳалок бўлганларнинг тўлдирилган рўйхати ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу автобусдаги ёнғиндан омон қолганлар кеча, 19 январдан бошлаб тергов органлари томонидан сўроқ қилинмоқда. Қозоғистон ИИВ ўринбосари Ерлан Тургумбаевнинг таъкидлашича, ёнғин автобус салонининг бензинда ишлайдиган оловли лампада иситилгани туфайли келиб чиққан.   
 
Автобуснинг ёнган жойдан бензинда ишлайдиган бу оловли лампа ҳам топилган. Тергов жараёнида автобус салонида яна 5 литрлик сиғимга эга бўлган пластмасса идишда бензин сақланган ҳам аниқланган. Тирик қолганлар буни тасдиқлашган.
 
Ерлан Тургумбаевнинг таъкидлашича, автобус ўчиб қолган ва салон совуб кетган. Шунда бензинда ишлайдиган оловли лампадан салон ичини иситишда фойдаланишган. Бу лампадан деярли икки соат давомида узлуксиз фойдаланишган ҳамда бунинг оқибатида автобуснинг ичи газ билан бензиннин ёнишидан ҳосил бўладиган ҳаво аралашмасига тўлиб қолган. Бензин турган идишдаги ёқилғи бехосдан лампадан чиқаётган оловга тўкилиб кетганидан кейин, аланга авж олиб кетган ва 5 дақиқада автобус ёниб тугаган.
 
Шунинг учун бу ерда ЙТҲ рўй бергани ёки жинойи аломатлар инкор қилинади. Чунки, воқеа жойида совуқ, ўқотар қуроллар ёки ўқ-дори воситалари аниқланмаган. Лекин, ўз вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлиш аломатлари мавжуд. 

Теглар:Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!