Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Россия Telegram’га қўйилган тақиқларни олиб ташлаяпти

Технология

image

Роскомнадзор Россияда Telegram мессенжерини блокдан чиқаради. Бу ҳақда бошқарма Матбуот хизматининг баёнотида маълум қилинган.  

"Биз Telegram асосчиси (Павел Дуров)нинг терроризм ва экстремизмга қарши курашишга тайёрлигини ижобий баҳолаймиз", дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, Россия Федерацияси Бош прокуратураси билан келишувга биноан Роскомнадзор Telegram мессенжерига киришни чеклаш талабларини бекор қилади. 

Агентлик "террористик ва экстремистик маълумотларнинг тарқалишини, болалар порнографияси, ўз жонига қасд қилиш ва гиёҳвандлик воситаларини тарқатишни тезда тўхтатиш учун" мамлакатдаги барча Интернет-компаниялар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирмоқда.

Россияда Telegram мессенжерини блоклаш билан боғлиқ сўнгги операцияга 2018 йилнинг 16 апрель куни старт берилган эди. 

Шунингдек, 16 апрель куни Роскомнадзор Telegram мессенжер сифатида ишлаган Amazon,  Microsoft ва Google субнетларининг бир неча миллион IP манзилларини блокировка қилишни бошлади. Шундан сўнг, Россия Федерацияси ҳудудида Amazon ва Google тармоқ инфратузилмасини ўз ичига олган бир қатор Интернет-ресурслари ва хизматларининг ишида жиддий узилишлар юз берди. Telegram блокировка қилинишига қарамай, у кўпгина россияликлар қулфларни четлаб ўтиш йўллари орқали ундан фойдаланишда давом этди. 

2020 йил апрель ойида Давлат Думаси депутатлари Федот Тумусов ва Дмитрий Ионин Telegram’га нисбатан ўрнатилган тақиқни олиб ташлашда кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрладилар, чунки мессенжердан давлат идоралари томонидан коронавирус ҳақида расмий маълумотларни тарқатишда фойдаланилади. Хусусан, Telegram’даги каналлардан мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ сўнгги вазият ҳақида расмий ахборот бериб бориш ва хорижда қолган русларни қайтариш борасида фойдаланиш режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Telegram

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг