Дариға Назарбоева масаласи узил-кесил ҳал бўлди

Олам

image
Назарбоевага назар тегдими ёхуд Дариғанинг четлаштирилишида отасининг қўли борми? north_east

Назарбоевага назар тегдими ёхуд Дариғанинг четлаштирилишида отасининг қўли борми?

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси мамлакат парламентининг Сенати аъзоси Дариға Назарбоеванинг сенаторлик ваколатини тўхтатди. Бу ҳақда МСК Матбуот хизмати маълум қилди.

“2020 йил 4 май куни Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси йиғилишида “Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати депутати Назарбоева Д.Н.нинг ваколатини тугатиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сенат раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун, Дариға Назарбоева Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи. У 2019 йилда отаси Президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дариға Назарбоева

Баҳолаганлар

730

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг