Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди

Жамият

image

Жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари Брюссел шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) бўйича музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбир чоғида Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги даражага кўтаришга йўналтирилган ушбу муҳим ҳужжатнинг кўпгина моддалари ва бўлимлари юзасидан илгари силжишга эришилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган фаол ислоҳотлар ҳам музокараларда олдинга одимлашга ўз ҳиссасини қўшди.

“КШҲБ доирасида томонлар муҳокама қиладиган қоидалар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш Стратегиясида белгилаб берилган мақсад ва вазифаларга мос келади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ЕИ Ўзбекистондаги ислоҳотларни, жумладан диверсификациялашган ва рақобатбардош иқтисодиётни ривожлантириш, мамлакатнинг глобал дунё хўжалик алоқаларига интеграциялашуви, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини эътироф этди.

КШҲБнинг савдо муносабатлари қисми бўйича ишчи гуруҳ музокараларни 28 июнгача давом эттиради. Жорий йилда музокараларнинг яна иккита раундини – бир мартадан Тошкент ва Брюссел шаҳарларида ўтказиш режалаштирилмоқда. Томонлар яқин истиқболда КШҲБнинг матнини келишиш борасида анча илгарилашга эришиш учун зарур чораларни кўриш истагини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Ўзбекистон-Европа иттифоқи

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг